Жиззах бозорларида аҳолига сайёр хизматлар кўрсатилди

Улашиш:

 Бутун Ўзбекистон бўйлаб бугун бозорларда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан аҳолига қулайлик яратилди. “Ўзимиз келдик” лойиҳаси Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси бўлиб, фуқароларга қулайлик яратиш мақсад қилинган. Республикамизнинг барча туман (шаҳар)лари деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларида давлат хизматлари, жумладан, ФҲДЁ соҳасига оид хизматлар сайёр тартибда тақдим этилмоқда.

 

 

Куни кеча хабар берганимиздек, Сайёр қабулларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилмоқда.

Жиззах вилояти ҳудудида фаолият юритувчи деҳқон ва буюм бозорлари, савдо мажмуаларидаги тадбирларда ҳозирга қадар 300 дан ортиқ фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. 100 дан ортиқ сайёр хизмат кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбир соат 15:00га қадар давом этади. Келгуси якшанба 17 октябрь куни ҳам бозорларда лойиҳа давом этади.

 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.