Ўзгидрометдан шошилинч хабар: Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистонда 21-23 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда сел ва тошқинлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

"21-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда", - дея қайд этмоқда Ўзгидромет.

21 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида, 22 ноябрь куни республиканинг аксарият қисмида, 23 ноябрь куни эса Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади.

22 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, 23 ноябрь куни Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 22-23 ноябрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда, айрим жойларда кучли бўлади. 21-22 ноябрь кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача эсиши, 22-25 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар кўтарилиши эҳтимоли бор.

Ҳаво ҳарорати кундузи 10-15 даражага, кечаси 3-6 даражагача пасаяди, шимолда 1-3 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

22-23 ноябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари бўлиши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.