Ўзбекистонда 10 март куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистонда 10 март куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида 10 март куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” ахборот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 11-12 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 10 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ, 11-12 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10-11 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 10 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ, 11 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 21-26 даража илиқ, 12 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10-11 мартда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 10 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ, 11 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 21-26 даража илиқ, 12 мартда  кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10-11 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.