Солиқ қарзини ундириш учун юк автомобили аукционга қўйилди

Улашиш:

Давлат фойдасига Солиқ  ундируви бўйича Жиззах шаҳар Прокуратура бюроси томонидан бир қанча ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жумладан,  Жиззах шаҳар ДСИнинг 21.02.2022 йил кунги ижро ҳужжатига  асосан қарздор ДУК ҳисобидан ундирувчи Жиззах шаҳар ДСИ фойдасига 2.996.268.512  сўм солиқ қарздорлиги ундириш белгиланган.

Ушбу қарздорлик бўйича қарздорга тегишли КАМАЗ русумли автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланиб Онлайн Аукцион савдоларига қўйилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.