Cobаlt нега жарима майдонига жойлаштирилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 09.02.2022 йилдаги ҳамда 16.03.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан С.Маликов ҳисобидан ундирувчи Агробанк АТБ Фориш филиали фойдасига жами 51 334 700 сўм кредит қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида ваколатли органлардан олинган жавоб хатларига кўра қарздорга тегишли Cobаlt русумли автомашина мавжудлиги аниқланди. Мазкур автомашина қарздорлик эвазига хатланиб жарима майдонига қўйилди.

Фатхулла Боймирзаев - Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлим давлат ижрочиси     

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.