NEXIA3 жарима майдонига киритилди. Нега?

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг бир нечта ижро ҳужжатига асосан қарздор М.И. ҳисобидан ундирувчи банклар фойдасига жами 53 000 000 сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

Ваколатли органлардан  олинган жавоб хатларига кўра қарздор номига расмийлаштирилган 2019 йилда ишлаб чиқарилган NEXIA3 русумли автомашина аниқланди.

Тезкор қидирув давомида қарздорга тегишли автомашина Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида эканлиги аниқланди ва кредит қарздорлик эвазига хатланиб жарима майдонига қўйилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.