Солиқ қарзи эвазига автотранспорт хатловга олинди

Улашиш:

Тадбиркорлар ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича Жиззах шаҳар Прокуратура бюроси томонидан бир қанча ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жумладан,  бўлим давлат ижрочиси А.Ражабов иш юритувида бўлган  Жиззах вилоят ДСБнинг 25.08.2022 йил кунги ижро ҳужжатига  асосан, қарздор МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Жиззах вилоят ДСБ фойдасига жами 199.000.000  сўм  солиқ қарздорлиги ундириш белгиланган.

Ушбу қарздорлик бўйича қарздорга бир неча маротаба огоҳлантириш берилганига қарамасдан, қарздорлик тўланмаганлиги туфайли қарздорга тегишли TRAILBLAZER русумли автотранспорт воситаси хатловга олинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.