Жиззахда фуқароларнинг судларга мурожаати онлайн тартибда қабул қилинмоқда

Улашиш:

Сўнгги пайтларда суд органлари ва аҳоли ўртасидаги ўзаро муносабатлар тубдан ўзгарди, замонавий ва самарали мулоқот усуллари, жумладан, “Видеоконференцалоқа” ва ижтимоий тармоқларнинг бошқа имкониятларидан фойдаланилмоқда.

Жиззах вилоят суди томонидан аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарали йўлга қўйилган бўлиб, унга кўра алоҳида иш режа тасдиқланиб, тасдиқланган иш режага кўра вилоят суди соҳавий ўринбосарлари томонидан ҳар ҳафтада узоқ ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларига доир мурожаатлар “Видеоконференцалоқа” (ВКА) тизими орқали қабул қилиниши белгиланган.

Бинобарин, вилоят марказидан олис ҳудуд ҳисобланган Дўстлик туманида истиқомат қилувчи фуқаролар туман марказидан ўз мурожаатларини йўллашди ва ушбу фуқаролар Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари эшитилди.

“Видеоконференцалоқа” режимида ўтган қабул жараёнида Жиззах юридик техникум талабалари ҳам иштирок этишди ва улар ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмлари хусусида тушунчага эга бўлишди.

Ш.Омонов - Вилоят суди судьяси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.