Бойсунда фермер қарийб 1 миллиард сўм кредитни «еб юборди»

Улашиш:

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан  терговга қадар текширувда ўтказилган.

Маълум бўлишича, «Б.Т» фермер хўжалиги раҳбари Р.Б. хўжаликка наслли чорва моллари сотиб олиш учун банк муассасасидан ажратилган 900 млн сўм кредит маблағини белгиланган мақсадларда сарфламасдан нақдлаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.