Жиззахда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “J.T.» МЧЖга қарашли Жиззах шаҳрида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш цехи 471,6 млн сўм қарздорлиги сабабли табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, корхонанинг масъул шахслари аҳоли учун ўтказилган ўрта босимли табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳамда қўлбола усулда тайёрланган горелкалардан фойдаланиб келганликлари натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 272,3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг