Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлатга 418 млн сўм зарар етказилгани аниқланди

Улашиш:

Навоий шаҳрида жойлашган «И.-22» МЧЖга қарашли иссиқхонада ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич ускунасига ташқаридан таъсир кўрсатиш орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 418 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан «Ҳудудгаз Навоий» газ таъминоти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фош этилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.