Алишер Усмоновнинг бойлиги 3,2 миллиардга ошди: Bloomberg янги рўйхатни эълон қилди

Улашиш:

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов 2025 йил бошидан бери ўз бойлигини 3,2 миллиард долларга оширди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index’нинг сўнгги ҳисоботида маълум қилинди.

Bloomberg’нинг 2025 йилги рейтингидан олинган маълумотларга кўра, Усмоновнинг умумий активлари ҳозирги кунда 16,4 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич уни Россиядаги энг бой тадбиркорлар қаторида мустаҳкам ўринда қолдирмоқда.

Бойлиги ортиши бўйича биринчи учликда:

  • Павел Дуров — Telegram асосчиси (+4,8 млрд, 15,8 млрдгача),

  • Алексей Мордашов — "Северсталь" эгаси (+3,4 млрд, 26,6 млрдгача),

  • Алишер Усмонов — USM Holdings асосчиси (+3,2 млрд, 16,4 млрдгача).

Бироқ барча учун йил бирдек омадли кечмади. Масалан, Владимир Лисиннинг бойлиги 3,2 миллиард долларга камайди.

Фактчекинг  

Bloomberg Billionaires Index 2012 йилдан буён дунёдаги энг бой 500 кишининг капиталидаги ўзгаришларни реал вақтда кузатиб келмоқда. Ҳисоботларда акция бозорлари, дивидендлар ва компанияларнинг молиявий ҳисоботлари асос қилинади.

Усмоновнинг активлари асосан металлургия, телекоммуникация ва интернет стартапларига қаратилган. Халқаро таҳлилчилар унинг бойлиги ўсишини асосан бозор конъюнктураси ва рақамли иқтисодиётдаги капитализациянинг ортиши билан изоҳламоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.