35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Telegram асосчиси — Павел Дуров ҳақида 10 факт

Улашиш:

Кўпчилигимиз Telegram'дан фойдаланамиз, унинг фойдаланувчи учун қулай интерфейсга эгалиги ва шиддат билан ишлашини севамиз. Аммо мана шу платформани яратган ва баъзида «россиялик Марк Цукерберг» деб аталувчи, 35 яшар, кўринишидан моделларга ўхшайдиган Павел Дуров ҳақида нималарни биламиз?

Келинг, қуйида Дуров ҳақида 10 та факт билан танишиб чиқамиз.

1. Ёшлик даври

Ўзи Санкт-петербургда туғилган бўлса–да, Дуров болалик йилларининг аксарият қисмини Италиянинг Турин шаҳрида ўтказган. Чунки отасининг касби Турин билан боғлиқ бўлган.

17 ёшга тўлгунига қадар ота-онаси билан Италияда яшаган. Мактаб пайтиданоқ Дуров технологияларни яхши тушунарди. Университетда ўқиб юрган йиллари Санкт-петербургдаги талаба дўстлари учун онлайн кутубхона яратиб берган ва у ерда китоб ва қайдларни бошқалар билан улашиш мумкин бўлган.

2. Telegram иловасини акаси билан 2013 йилда яратган

Рақиб WhatsApp мессенжери ва Facebook ёки Twitter каби бошқа ижтимоий тармоқлар сингари Telegram ҳам гўёки бир асрдан бери мавжуд бўлгандек туюлади, аммо аслида бундай эмас. Бошқа тармоқларга таққослаганда, Telegram анчайин ёш.

Акаси Николай Дуров билан биргаликда Павел Telegram устида 18 ой давомида ишлаб, илова яратган. Сабаб? Ака-ука «бир вақтнинг ўзида ҳам қизиқарли, ҳам хавфсиз» тармоқ яратишни хоҳлашган. Telegram тақдим қилинган пайтда руслар ўзларининг онлайн ва оффлайн ҳаётдаги хавфсизликларидан хавотирда эди. Ака-укалар тақдим қилган очиқ ва нотижорат платформа айни мана шу хавотирларга барҳам берган.

3. «Россиялик Марк Цукерберг»

Агар Дуров бу номга фақат Telegram'ни яратгани учун эришган, деб ўйласангиз, адашасиз. Павел Дуров ВКонтакте'ни ҳам яратган. 2006 йилда ишга туширилган ушбу тармоқ ҳали ҳам россиялик фойдаланувчилар орасида энг оммабоп платформалардан. ВКонтакте'дан фақат Россияда эмас, бошқа давлатларда ҳам фойдаланишади.

4. Яхши фикрлар ўйлаб топиш учун бир ой рўза тутган

Ўтган йили 6 июнь санасида Дуров ой охиригача овқатланмасликка қарор қилганини эълон қилган. Сабаб нима дейсизми? Telegram'ни яхшилаш учун янги фикрлар ўйлаб топиш умиди!

Афтидан, Дуров овқат емаслик билан яратувчанлик қобилиятини оширишга умид қилган.

Дуровнинг бу мақсадини олқишласа арзийди, аммо бу қарорнинг соғликка таъсири ҳақида бир нима дейиш қийин. Лекин сиз қуйида кўриб турган бу расм Дуров рўза тутаётган пайтда олинган ва унинг соғлиги анчайин яхши кўринади:

5. Саломатлиги

2017 йил октябрь ойида Дуров саломатлигини яхшилаш учун воз кечган нарсалари рўйхатини эълон қилган. Улар қаторига:

• Алкоголь;
• Гўшт;
• Фармацевтик дорилар;
• Кофе, қора ва кўк чой, энергетик ичимликлар;
• Фаст фуд, шакар ва сода (ичимлик);
• Телевизор ва унинг аналоглари киради.

Дуровнинг фикрича, юқоридаги рўйхатда келтирилган нарсаларга муккасидан берилиб кетиш ҳеч гап эмас ва улар мияга таъсир қилади.

6. 2014 йилда Россияни тарк этган

Баъзида қанот ёзиб парвоз этиш учун ўз ерингни тарк этишга тўғри келади. Шунинг учун ҳам, Дуров 2014 йил апрель ойида Россияни тарк этган. Бунга сабаб ВКонтакте ва Россия ҳукумати ўртасида юзага келган келишмовчиликлар бўлган.

Ўша йилнинг 16 апрель куни Дуров украиналик исёнчилар маълумотларини Россия хавфсизлик агентликларига топшириш ва Алексей Навалиннинг Вконтакте'даги саҳифасини блоклашдан бош тортган.

Шундай қилиб, Дуров мамлакатни тарк этган ва қайтиб келиш нияти ҳам йўқ эканлигини билдирган. Ўша пайтда Дуров Россияни: «... айни дамда интернетда бизнес қилишга мос эмас», — деб атаган.

7. TON'ни яратиш учун 1.7 миллиард доллар йиғган

2018 йилда акасининг ёрдами билан TON (Telegram Open Network — Telegram очиқ тармоғи) ни яратиш учун Дуров 1.7 миллиард доллар йиғган.

Содда қилиб айтганда, TON Telegram'нинг кенгайирилган талқини бўлиб, у орқали тўловлар амалга ошириш мумкин, тармоқдан файлларни сақлаш, сензурасиз браузер сифатида фойдаланиш имкони мавжуд.

8. Аёлларга қизиқадими?

Кўплаб манбаларнинг билдиришича, Дуровнинг Дариа Бондаренко исмли қонуний аёли бўлган ва яна айтишларича, улардан икки фарзанди ҳам дунёга келган.

Дариа Бондаренко

Аммо баъзилар Дуров моделлар Алена Шишкова ва Вика Одинтсовалар билан ҳам муносабатда бўлган, дейди. Ҳозирча, бу гаплар рост ёки ёлғон экани тасдиқланмаган.

9. Дуров WhatsApp'ни ёқтирмайди

Рақибларни ёқтирмаслик табиий туюлиши мумкин. Аммо WhatsApp'ни ёқтирмасликка Дуровнинг бир неча асосли сабаби бор. Бу ҳақда ҳатто бутунбошли мақола ҳам ёзган:

«Telegram'дан фарқли ўлароқ, WhatsApp очиқ манбали тармоқ эмас. Шунинг учун, хавфсизлик бўйича тадқиқотчилар унинг кодида муаммолар бор-йўқлигини текшира олмайди. Оддий қилиб айтганда, WhatsApp'даги хато ва камчиликларни текширишнинг имкони йўқ». Дуровнинг: «WhatsApp 10 йилдан бери мавжуд бўлган бўлса, мана шу давр оралиғида бирор бир кун бўлмаганки, бу тармоқ хавфсиз бўлган бўлса», дейди.

10. У қора рангни яхши кўради, жудаям

Агар Дуровнинг Instagram саҳифасини кузатиб борсангиз, бу фикрга сиз ҳам қўшиласиз.

Мана битта исбот:

Бу эса иккинчиси:

Ўйлаймизки, Павел Дуров ҳақида ўқиш орқали унинг шахси ҳақида кўп маълумотга эга бўлдингиз.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.