Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида йирик маданий ва туристик тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2024 йил 8–9 апрель кунлари Жиззах вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлари ҳамда Президентнинг 2025 йил 21 январдаги ПҚ-12-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир давомида Узунбулоқ маҳалласига расмий равишда “Туризм маҳалласи” мақоми берилди. Маҳалла раисига махсус сертификатни Ғаллаорол тумани ҳокими Оқбоев Жалолиддин Жамолович ҳамда Туризм қўмитаси бошқарма бошлиғи Иброҳим Барноев тантанали тарзда топширди.
Шунингдек, 2 нафар тадбиркорга оилавий меҳмон уйи ташкил этгани учун сертификатлар топширилди. Тадбир доирасида:
Ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш қилдилар;
Туркомпаниялар томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида янги туристик пакетлар тақдим этилди;
Туман ташкилотлари ва туркомпаниялар ўртасида ҳамкорлик учрашувлари ўтказилди.




Бугунги кунда Туризм маҳалласининг инфратузилмаси қуйидагилардан иборат:
10 дан ортиқ оилавий меҳмон уйи
8 дан зиёд ҳунарманд
5 та овқатланиш шохобчаси
2 та селфи маскани
3 та савдо маркази
“Саъд ибн Абу Ваққос” зиёратгоҳи мавжуд.

Сайёҳлар учун қулайликлар яратиш мақсадида:
“Саъд ибн Абу Ваққос” зиёратгоҳига олиб борувчи 3,1 км йўл асфалтланди (1 млрд. 833 млн сўм маблағ эвазига);
Авлиё қишлоғининг 0,75 км ички йўли шағаллантирилиб, йўл белгилари ўрнатилди.
Мазкур лойиҳа ички туризмни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллий иқтисодиётга туртки беришга хизмат қилади.