ЭЪТИБОР ВА ҒАМҲЎРЛИК МУНТАЗАМ ДАВОМ ЭТАДИ

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида  вилоят ҳокимининг 2021 йил 18 августдаги 112-3-0-Q/21-сонли қарори билан вояга етмаганлар ишлари бўйича Жиззах вилояти идоралараро комиссияси ўрнида Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияси, “Жиззах вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 141-3-0-Q/21-сонли қарори билан вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида 2 та бошқарув ходими штат бирлигидан иборат Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, барча туман (шаҳар) ҳокимликларида амалдаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси котиби ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги болаларни ижтимоий ҳимояси бўйича методисти лавозимларини мақбуллаштириш ҳисобига туман (шаҳар) Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари ташкил этилди.

Хозирги кунда 2010-2020 йилларда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси бўлган 47 нафар етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш тарзи, уй-жой шароити, ижтимоий мослашуви юзасидан манзилли мониторинг ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизими жорий этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Жиззах вилоятидаги 29-Меҳрибонлик уйида ҳозирги кунда 68 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олмоқда, улардан 26 нафари қиз болалар, 42 нафари ўғил болалардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги Қарорининг 9.3-банди ижросини таъминлаш мақсадида, яъни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларда тарбиялашни рағбатлантириш амалиётини жорий этиш ҳисобига ўқув тарбия муассасаларида тарбияланувчиларни боқичма-босқич фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларга тарбиялашга ўтказиш чоралари кўрилиб, вилоятнинг Шароф Рашидов тумани Олмачи МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 44-уйда оилавий Меҳрибонлик уйи ташкил этилиб, фуқаро Қаршибоева Дилбар Ачилбоевнага 29-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 5 нафари берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сонли қарорининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг 13-бандига кўра,“Raqamli Avlod” лойиҳаси билан “Меҳрибонлик” уйларини босқичма-босқич қамраб олиш юзасидан топшириқ белгиланган бўлиб, ушбу топшириқ асосида вилоят ҳокимлигининг “Raqamli Avlod” лойиҳаси доирасида “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларини қамраб олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ва ижрога йўналтирилди.

Хусусан, ПҚ-5215-сонли қарорнинг 1-илова, 5.1-банди ижроси, яъни ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларини ташкил этиш юзасидан жорий йилнинг 6 август куни Миллий гвардия вилоят бошқармасининг ҳамрохлигида вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 29-Меҳрибонлик уйининг 40 нафар тарбияланувчилари Самарқанд шаҳрига, 20-22 август кунлари маҳаллий бюджет ҳисобидан 50 нафар тарбияланувчиларнинг Хоразм вилоятининг Хива, Урганч шаҳарларига 3 кунлик саёҳати ташкил этилди.

Жорий йилнинг 25-26 сентябр кунлари Тошкент шаҳридаги “Менинг меҳрим” ҳайрия жамғармаси ҳамда Миллий гвардия ҳомийлигида 70 нафар тарбияланувчиларнинг Тошкент шаҳрига 2 кунлик саёҳати уюштирилди.

Тарбяланувчиларнинг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишлари, замонавий интернет билимларини олишларини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун 17 та (АКТ хонаси учун), 6 та (Меҳрибонлик уйи маъмурияти ун) жами 23 та замонавий компьютерлар,  назарий ва амалий дарсларни мустаҳкамлаш учун 2 та ноутбук, 1 та видеопроектор билан жихозланган. Узлуксиз интернет тармоғига уланган.

Жиззах Политехника институти билан имзоланган шартномага асосан, “Тикувчилик”  тўгараги ташкил этилган бўлиб, 3 та замонавий тикув машинаси ўрнатилиб, барча тикиш қуроллари билан таъминланган. Ушбу тўгаркка 16 нафар тикувчилик ва динайнерликка қизиққан тарбияланувчи қизлар жалб этилиб, уларга малакали тикувчи- модельерлар назарий ва амалий дарс бериб келмоқда.

Тарбяланувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, мустақил ҳаётга қадам қўйишлари билан уй-рўзғор ишларини бажариш, яъни ошпазлик, қандолатчилик соҳасидаги тўгаракларни ташкил этиш келажакда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ижтимоий мослашувини таъминлайди.

Бу борада ҳам тарибяланувчиларга барча шарт-шароитлрга эга тўгарак-ошхона ташкил этилган бўлиб, бу тўгаракда ошпазлик, қандолатчилик кўникмаларини ривожлантириб борилмоқда.

Ҳаётий зарурат сифатида тарбияланувчиларниг  ушбу тўгаракдаги  иштироки асосан, 15 нафар қиз болаларни ташкил этишига қарамасдан, барча тарбияланувчиларни ушбу соҳадаги кўникмаларини шакллантиришга ҳаракат қилиниб, хафтанинг бир куни албатта Меҳрибонлик уйи тарияланувчиларининг  миллий ва европа таомларини тайёрлаш малакаси, нон ва нон маҳсулотлари, қандолат ва замонавий пишириқларни тайёрлаш кўникмаси назарий ва амалий машғулотлар орқали ривожланрилимоқда.

Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳозирги кунда 2 та автобус, 1 та “Damas” русумидаги атомошинаси хизмат қилмоқда. Ушбу транспорт воситалари тарбиланувчиларнинг қамровини тўлиб таъминлайди ва техник жиҳатдан соз аҳволда.

Жиззах вилоят хокимлиги Болаларни ҳимоя

қилиш масалалари котибияти мудири Наргиза Мавланова

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.