Россия 1 апрелдан бошлаб 6 давлат — Ўзбекистон, Тожикистон, Германия, Венесуэла, Сурия ва Шри-Ланка билан авиақатновларни тиклайди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Татяна Голикова Россия тезкор штабининг йиғилишида маълум қилган. Унга кўра, ҳафтасига бир марта Москва—Тошкент йўналишида парвоз амалга оширилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, карантин чекловлари туфайли Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар 2020 йилнинг 16 мартида тўхтатилганди. Сентябрь ойида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда Россия билан авиақатновлар сентябрь ойида тикланиши мумкинлигини айтганди. Аммо Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов Россия Ўзбекистоннинг мунтазам авиақатновларни тиклаш бўйича таклифини рад этганини маълум қилди.
2021 йилнинг март ойида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Ўзбекистон май ойигача Россия билан мунтазам авиақатновлар тикланишига умид қилаётганини айтганди.
Ўзбекистондан Россияга авиарейс орқали бориш учун ПЗР-тест натижаси салбий чиққан маълумотномага, шунингдек, даволаниш ёки оила билан бирланиш учун зарур ҳужжатга эга бўлиш лозим.
Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тиклайди
Улашиш: