ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР ҲАМ ЖАМИЯТНИНГ ТЎЛАҚОНЛИ АЪЗОЛАРИДИР

Улашиш:

Ўзбекистон Республикси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловаси 18.1-бандида вилоятларда “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган.

Бугунги кунда вилоятда 2021 йилнинг 9 ойи давомида “Меҳр дафтари”га киритиладиган васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, яъни фарзандликка 125 нафар, васийликка 142 нафар, ҳомийликка 53 нафар, патронатга 16 нафар, Меҳрибонлик уйига берилган 18 нафар болалар рўйхати туман (шаҳар)лар кесимида шакллантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентинниг 2021 йил 9 августдаги Фармонида ногиронли бўлган болалар оилага тарбига олинганда уларни потранаж билан қамраб олиш ва зарур тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш, болаларни даволаш бўйича малий чораларни кўриш вазифаси белгиланган.

Бугунги кунда Жиззах вилотида 5 933 нафар болаларга турли даражадаги ногиронли туфайли алоҳида тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 3 нафар имконияти чекланган болалар оила трабиясига олинган. Уларга мунтазам потранаж хизмати жалб қилинган бўлиб, Фориш (1 нафар), Шароф Рашидов (2 нафар) туманларининг тиббиёт бирлашмалари таркибидаги тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари томонидан клиник ташхислари бўйича консерватив ва кундалик тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Жиззах вилоят хокимлиги Болаларни ҳимоя

қилиш масалалари котибияти мудири Наргиза Мавланова

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.