Каталониянинг машҳур клуби «Барселона» ёзда марказий ҳимояни кучайтириш ниятида ва бу борада ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов номзодлар рўйхатида турибди. Бу ҳақда Испаниянинг Carpetasfcb нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб спорт директори Декунинг фикрича, Ҳусанов «Барса»нинг келажакдаги лойиҳасига тўла мос келади. Унинг ҳимоя чизиғидаги ҳаракатлари клуб мураббийлар штабини ҳам қизиқтириб қўйган.
«Барселона» Ҳусановни сотиб олиш имконияти билан ижарага олиш режасини кўриб чиқмоқда. Аммо бу таклифга «Манчестер Сити» қандай жавоб қайтаради — ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил январда «Манчестер Сити»га қўшилган ва шу вақтгача жамоа сафида 9 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урган.
Изоҳ: Агар бу трансфер амалга ошса, Ҳусанов «Барса» сафида тўп тепган илк ўзбекистонлик футболчига айланиши мумкин. Бу нафақат у, балки бутун ўзбекистонлик футболчилар учун тарихий босқич бўлади.