Сатурн йўлдошларидан бирида ҳаёт эҳтимоли топилди

Улашиш:

Фото: «ТАСС»
Халқаро олимлар жамоаси Сатурн йўлдошларидан бири Энцеладада ҳаёт эҳтимоли борлиги ҳақидаги фаразларни исботловчи далиллар топди, деб хабар беради «ТАСС».

Хитой университети геокимёгари Хао Жихуа бошчилигидаги тадқиқотчилар Энцеладанинг муз билан қопланган океанида биологик ҳаёт учун муҳим элемент бўлган эриган фосфор бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди, дейилади «Sinxua» ахборот агентлигида.

Фосфор инсон ва ҳайвонларда суяклар, ҳужайра мембраналари ва ДНКнинг муҳим таркибий қисмидир. Илгари олимлар сунъий йўлдош орқали водород, азот, кислород ва олтингугурт — ҳаётнинг пайдо бўлиши учун муҳим бўлган элементларни топган эди. Аммо фосфорнинг етишмаслиги туфайли Энцелада яшашга яроқсиз ҳисобланган.

Хао Жихуа бошчилигидаги тадқиқотчилар Энцелада океанининг қояли тубидаги сув ва жинсларнинг ўзаро таъсири моделини яратди.

«Сайёрадаги океан суви жуда ишқорий (жуда шўр), шунингдек, у кислородга тўйинмаган бўлиб, худди Ердаги одамлар ичадиган газланган минерал сувга ўхшайди», — дейди Хао Жихуа.

Унинг сўзларига кўра, бундай «турли хилдаги минерал тузлардан ташкил топган» муҳитда тоғ жинсларидаги фосфорнинг океанда эриши учун тахминан 100 минг йил керак бўлган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.