2025 йил 24 апрель куни соат 06:08 атрофида Жиззах шаҳар “Жиззахлик” маҳалласи ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Tracker” русумли автомашина Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали автотураргоҳида ҳаракатланиб келаётган пайтда назоратни йўқотиб, автотураргоҳ яқинидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган савдо дўкони кириш қисмига бориб урилган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.