Иван Бошкович: "Рақиб - чемионлик учун даъвогарлардан бири, бироқ биз уларнинг кучсиз томонларини билардик"

Улашиш:

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан (2:1) сўнг мезбон жамоа устози Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Иван Бошкович: "Бу баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Рақиб - чемионлик учун даъвогарлардан бири, бироқ биз уларнинг кучсиз томонларини билардик. 30-дақиқадан сўнг иккита ўзгариш қилиб, 2 нафар ҳужумчи билан ўйнай бошладик. Тўп билан иккинчи қаватда ўйнашга ҳаракат қилдик. Рақиб ҳисобни тенглаштирди, тактикада баъзи ўзгаришлар қилдик. Футболчилар кўрсатмаларни бажариб, пас орқали ўйнай бошлашди. Рақибга айнан шу йўл билан муаммо туғдирдик. Охиригача ҳаракат қилдик ва мақсадимизга етишдик. Дориев жуда муҳим голни урди. Афсуски 2та сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Асосийси - натижага эришдик. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз.

Бугун стадионга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтамиз. Келаси баҳсдан бундан ҳам кўп ишқибоз бўлади деб умид қиламан. Кейинги учрашувда ҳам Чемпионлар лигасида ўйнайдиган рақибга ("Пахтакор") қарши майдонга тушамиз. Умид қиламанки, улар яхши ўйинлар ва ижобий натижалар гувоҳи бўлишади".

- "Навбаҳор"га қарши баҳсга тайёргарлик ҳақида айтиб ўтсангиз.

- Биз бу ўйинга 15 кун тайёргалик кўрдик. Улар ОЧЛда ўйнашди, кейин узоқ йўл ва бу ўз таъсирини кўрсатади. Бу жабҳада омадимиз келди. Йигитлар ҳам кўрсатмаларга риоя қилишди. Бугун ғалабага муносиб эдик.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.