Адлия вазирлиги крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолият юритувчи хизмат провайдерлари учун давлат божи миқдорларини белгиловчи янги буйруқни рўйхатдан ўтказди. 2024 йил 17 декабрда қабул қилинган "Крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар берганлик учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги буйруқ ушбу соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун янги миқдорларни тасдиқлади.
Белгиланган миқдорлар
Қарорга кўра, лицензия учун тўланадиган давлат божи миқдори тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) қуйидаги кўрсаткичларига тенг:
- Крипто-биржа – БҲМнинг 73 400 баравари;
- Майнинг-пул – БҲМнинг 3 000 баравари;
- Крипто-депозитарий – БҲМнинг 7 000 баравари;
- Крипто-дўкон – БҲМнинг 3 700 баравари.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда 1 БҲМ 375 000 сўм этиб белгиланган.
Жорий қарор мамлакатда крипто-валюта бозорини тартибга солиш ва лицензияланган хизматларни кенгайтириш орқали бюджетга тушумларни ошириш мақсадида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг март ойида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги крипто-валюта бозори иштирокчилари учун йиғимлар миқдорини ошириш режасини эълон қилган эди. Ушбу чоралар бозорда шаффофликни таъминлаш ва замонавий талабларга жавоб берувчи инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган.
Буюруқнинг қабул қилиниши Ўзбекистонда крипто-валюта соҳасини ривожлантиришда яна бир муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.