Ўзбекистонда интернет тезлиги ошиши кутилмоқда

Улашиш:

O‘zbektelekom бош директори ўринбосари Алишер Зуфаров иштирокида Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида O‘zbektelekom АК брифинги бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлигини самарали захиралаш мақсадида, O‘zbektelekom АК модернизация ишларини олиб бормоқда ва ушбу ишлар доирасида мавжуд 1 200 Гбит/с тезлик 3 200 Гбит/с гача оширилади.

Маълум қилинишича, айни пайтда зарур ускуналар олиб келинган ва жорий йилнинг 3-чораги охирига қадар монтаж ва ишга тушириш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, брифингда маҳаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ҳақида ҳам сўз юритилган.

Унга кўра, аҳолига симли кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этишни ривожлантириш мақсадида 2021 O‘zbektelekom АК томонидан қўшимча равишда яна 1 миллиондан кўпроқ порт ўрнатиб, уларнинг умумий сони 3,3 миллионга етказиш режалаштирилган. Шу тарзда бутун мамлакат бўйлаб янада кўпроқ аҳоли учун юқори тезликдаги Интернет хизматларидан фойдаланиш уланиш имконияти яратилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.