Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаблари махсус интернет тарифига уланмоқдa

Улашиш:

Ҳозирда Ўзбекистондаги 10 008 та мактабдан 5000 га яқин умумтаълим мактаблари «O‘zbektelekom» томонидан махсус ишлаб чиқилган «Education» тариф режасига уланди. Кенг полосали интернет тармоғига уланиш имконияти бўлган қолган мактабларни ҳам ушбу тарифга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда  Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с, 501 дан 1 000 гача – 40 Мбит/с, 1 000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли мактаблар, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар – 100 Мбит/с тезликда уланиш кўзда тутилган. «Tas-IX» тармоқларига уланиш тезлиги барча «Eduсation» тарифларида 100 Мбит/с.ни ташкил этади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.