Янгиланиш, яшариш фасли бўлган баҳор ўз тароватини кўрсатишни бошлади. Ҳар бир манзилда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари авжида.
Дарахт эртароқ ерга қадалса унинг танаси ортиқча ғовламайди, ривожланиши юқори бўлиб, танасида ҳаво яхши юради ва қуёш нури тушиш даражаси баланд бўлади. Бундан кўринадики, экаётган дарахт кўчати ўз вақтида ерга қўйилса, яхши парвариш қилинса у шу даражада ўсадики, атрофида янги нихоларни униб чиқишига ҳам замин яратади.
Тошкент шаҳрида старт олган юртимиз бўйлаб ўтказилиши мақсад қилинган дарахт экиш бўйича «яшил ташаббус» акцияси доирасида Жиззах шаҳрида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Жиззах шаҳрида «Биз келажак учун жавобгармиз!» шиори остида 100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус» доирасида давом эттиришди.
Юқори кўтаринкилик ва ташаббускорлик билан бошланган акция жараёнида «Қассоблик» маҳалласи ҳудудига 100 дона арча дарахти кўчатлари экилди.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ахборот хизмати