Қурилиш фирмаси қарзи эвазига хизмат автомашинаси хатланди

Улашиш:

Юридик шахслар ўртасида юзага келган қарздорликни ундириш  бўйича Прокуратура бюроси томонидан бир қанча ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жумладан,  Жиззах туманлараро  иқтисодий судининг 19.12.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор “Отабек Алишер Строй” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “INCO CONSTRUCTION” МЧЖ фойдасига жами 345.421.590  сўм қарздорлик мавжуд эди.

Ушбу ижро иши  бўйича қарздорга тегишли бўлган NEXIA русумли дамлат рақами 25860JAA автотранспорт воситаси хатловга олинди. Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда ушбу транспорт воситаси аукцион орқали савдога чиқарилиб, қарзнинг бир қисми қопланиши таъминланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.