Фуқаронинг иш ҳақидан қарздорлиги ундириб берилди

Улашиш:

Тадбиркорлар ҳисобидан иш ҳақи ундириш бўйича Жиззах шаҳар Прокуратура бюроси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жумладан, бўлим давлат ижрочиси А.Ражабов иш юритувида бўлган  Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 18.04.2022 йил кунги ижро ҳужжатига  асосан қарздор ДУК ҳисобидан ундирувчи Б.Хидиров фойдасига жами 16.902.768  сўм  иш ҳақи қарздорлиги ундириш белгиланган.

Ушбу қарздорлик бўйича қарздорга бир неча маротаба огоҳлантириш берилганлигига қарамасдан ушбу қарздорликни тўламаганлиги туфайли қарздорга тегишли GAZ 330232 240 русумли автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланди.

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.