Ўзгидромет ҳафта охирида ёмғир ёғишини прогноз қиляпти

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Ўзгидромет 4-6 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, республиканинг шимоли ғарбида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5-6 октябр кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи эса 25-30 даража илиқ атрофида бўлади.

Республика жанубида эса ҳаво ўзгариб туради, 4-5 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 6 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи эса 4-5 октябрда 27-32 даража илиқ бўлади.

Шимоли-шарқ ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгариб туради, 4-5 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 6 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 6 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 4-5 октябрда 23-28 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 4 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 5-6 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг