Биржа савдоларида буғдой унининг сотилиши бўйича қандай вақтинчалик тартиблар ўрнатилган?

Улашиш:

Ун маҳсулоти реализация қилинишининг бозор тамойилларига асосланган механизми 2022 йилнинг 1 июнидан бошлар жорий қилиниши ва бу жараёнда шаффоф тизим яратилиши билан бирга, ун маҳсулотини биржа савдоларига қўйиб бориш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” АК ҳамда “ЎзРТХБ” АЖ томонидан жорий йил июнь ойида жами 170 минг тонна унни биржа савдоларига қўйиш графиги 30 май куни тасдиқланди, ушбу графикга кўра 44 та “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги республикамиз ҳудудларида фаолият кўрсатаётган донни қайта ишлаш корхоналари томонидан жорий йил 1 июнидан бошлаб унни биржа савдоларига кунлик 10 минг тн хажмда қўйиб келинмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржа савдоларида харидорларига кенг имкониятлар яратиш, нархларининг кескин ошиши, биржа савдоларида сунъий танқислик келтириб чиқариш, нархлар манипуляцияси ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида буғдой уннинг биржа савдоларида сотилишида жорий йил 1 июндан бошлаб қўйидаги вақтинчалик тартиб ўрнатилди:

фақат “спот” шартномалари асосида 1 тн.дан ошмаган лотларда барчаси эрталабки (биринчи) савдо сессиясига қўйилиши таъминланди;

биржа шартномалари бўйича аванс (закалат) миқдорини 10 фоиз этиб белгиланди;

бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган маҳсулот ҳажмларининг максимал миқдорини:

“Тошкент-нон” уюшмасидаги нон ишлаб чиқарувилар учун 20 тн;

бошқа ишлаб чиқарувилар учун 3 тн миқдорида (лимит) белгиланди.

1-3 июнь кунлари биржа савдоларига (кунлик 10 минг тн.), нон ва бошқа ун маҳсулотларини ишлаб чиқарувичи корхоналарни узлуксиз ун маҳсулоти билан таъминлаш мақсадида биржа томонидан одатий дам олиш куни ҳисобланган шанба куни, яъни 4 июнь куни ҳам биржа савдолари ташкил этилиб кунлик 7 585 тн ун қўйилиб шундан 6 878 тн ёки 91 фоиз сотилди. 1-4 июнь кунлари давомида биржа савдоларига жами 37 585 тн ун қўйилиб, шундан 34 312 тн ёки 91 фоиз сотилди (сотилмай қолган қолдиқ – 3 273  тн). Ўртача бошланғич нарх 4241 минг сўм, харид нархи 4 кун давомида ўртача 4523 минг сўмни ташкил этган.

1 июнь куни савдоларда 2,8 мингта харидорлар иштирок этган бўлса, 3 июнь куни иштирокчилар сони 4,8 мингтага (2 минг та ёки 1,7 марта кўп) етган.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки 1-4 июнь кунлари давомида биржа савдоларида сотилган 34 312 тн ун маҳсулотини 51 фоизи ёки 17 609 тн харидорлар томонидан олиб кетилган бўлиб, қолган 16703 тннаси хали олиб кетилмаган. Бундан дарак шуки, нон ва бошқа ун маҳсулотларини ишлаб чиқарувичи корхоналарнинг омборларида ишлаб чиқариш учун керак бўлган ун маҳсулотлари етарли даражада ва уннинг танқислиги бўйича муаммо мавжуд эмас.

Маълумот учун шуни айтмоқчиманки, мутахассисларни бугунги кунда биржа савдоларида шаклланган нархлардан келиб чиқиб, қолипли нон таннархи ўртача ҳисобланганда қуйидагича бўлиши айтиб ўтилган, яъни:

Уннинг биржада шакилланга ўртача нархларга чақилганда битта 600 граммлик буханка ишлаб чиқариш ва уни дўконларга етказиб беришнинг таннархи ўртача 2 600 сўмга тушмоқда.

Бу нархнинг ичида ун 1641 сўм (63 фоиз), 4 сўмлик туз, 18 сўмлик ўсимлик ёғи, 38 сўмлик ачитқи, 37 сўм ун ташиш харажатларига тўғри келади. Қолгани – нонни пишириш учун газ, электр сарфи, ишчиларга тўланадиган иш ҳақи, нонни савдо дўконига етказиб бериш харажатлари, солиқлар ва корхона фойда нормаси.

Эътибор беринг, бу ўртача шартли ҳисоб-китоблар. Нон комбинатларида технологияси ва энергия тежамкорлиги каби омиллар ҳисобига таннарх баландроқ ёки пастроқ бўлиши мумкин.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳудудларда сотилаётган ун ва қолипли ноннинг ўртача нархлари мониторинг қилиб борилмоқда, масалан:

Бухоро вилоятида маҳаллий буғдойдан ишлаб чиқарилган унинг ўртача нархи 5200 сўмдан 6000 сўмгача, қолипли ноннинг нархи эса 2500 сўмдан 2800 сўмгача, Сурхондарё вилоятида ун нарҳи 4800-5500 сўмгача, нон нарҳи 2200-2800 сўмни, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида эса ун 4400-5600 сўмни, нон нарҳи 2800 сўмни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки энд ўзимизда етиштирилган буғдойдан ишлаб чиқарилган маҳаллий ун дўконларга кириб бораяпти, эслатиб ўтамиз олдинлари бу ун дислокация бўйича тақсимланиб маълум бир дўконларга етказиб бериларди. Наманган, Самарқанд Тошкент вилоятларида маҳаллий ун хали хар бир бозорга кирмаган бўлса, бошқа вилоятларда деярли хар бир туманда маҳаллий унни сотиб олса бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бугундан ҳукумат қолипли нон нархини эркин бозорга қўйиб юбормоқда. Ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтиляпти.

Май ойида бу ҳақда Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилган эди, яъни нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш эканини таъкидлаганди.

Аввалги йилларда етиштирган буғдойи учун фермерларга давлат тўлаган нархлар кўплаб ҳолатларда уларнинг ҳатто харажатларини ҳам қопламаган. Давлатга дон топшириш режасини бажарганига қарамай, ортиқча етиштирилган буғдой Давлат томонидан белгиланган нарҳларда дон ишлаб чиқарувчи корхоналарга топширилган.

Ҳосил учун бозор нархида тўлов қилиниши юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатларга чек қўйиши, деҳқон ортиқча етиштирган ғалласини ихтиёрий равишда биржага чиқаришдан манфаатдор бўлиши айтиб ўтилган.

Юқорида таъкидлаб ўтилганларга қўшимча равишда шуни тадбиркорлардан илтимос қилиб қолардимки хозирги кунда ижтимоий мухим бўлган озиқ овқат маҳсулотларини ун, шакар, ёғ маҳсулотларини ортиқча ғамлаб қўйишга уринишларни жоиз деб ҳисобламаймиз. Ҳар ким ўз эҳтиёжига яраша харид қилса, талабдаги кескинлик пасаяди ва ҳаммаси ўз изига тушади. Озиқ овқат маҳсулотларини ортиқча ғамлаб қўйиб, келгусида уларни қимматроқ нархда сотиш орқали фойда кўриш оқибатида, асосан республикамизнинг ижтимоий мухтож қатламларига ўз салбий таъсирини кўрсатади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.