Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор – Президент

Улашиш:

Йиғилишда йил якунига қадар экспорт-импорт маҳсулотларининг биржа савдолари ҳажмини 500 миллион долларга олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

Жорий йил 1 июлдан бошлаб биржа савдолари орқали экспорт-импорт қилишда:

- хорижий етказиб берувчиларга электрон рақамли имзони мажбурий олиш тартиби бекор қилинади; 

- хорижий компаниялар учун олдиндан тўлов ва биржа хизматлари тўлови бекор қилинади.

Соҳа учун ҳар йили камида 1 мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг мавзу юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.