Расмий хабар! "Сўғдиёна" Бошкович билан шартнома муддатини узайтирди

Чоп этиш

Иван Бошкович ва "Сўғдиёна" ўртадаги шартнома муддатини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.  

Жорий мавсумнинг 5-турида жиззалхликлар сафига келиб қўшилган тажрибали мураббий Иван Бошкович "Сўғдиёна" билан 2026 йил сўнггига қадар шартнома муддатини узайтирди.

Маълумот ўрнида, Иван Бошкович бошчилигидаги жамоа жорий мавсумда 12 учрашувда майдонга тушди. Шундан 5 баҳсда "бўрилар" қўли баланд келган бўлса, 3 та ўйинда кучлар тенг келган, қолган 4 учрашувларда рақибга имконият бой берилган. Тўплар нисбати 17:13, Жиззах клуби фойдасига.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив