Тошкентда автомобиль юкхонасига жасад топилган

Улашиш:

9 январь куни Тошкентнинг Яшнабод туманидаги автотураргоҳ жойлашган автомобиль юкхонасида такси ҳайдовчисининг жасади топилган. Бош прокуратура хабар беришича, унинг қўл ва оёқлари боғланган бўлган.

Прокуратуранинг маълум қилишича, 8 январь куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи аёл 31 ёшли ўғлининг йўқолиб қолганини билдириб, унинг топилишида амалий ёрдам сўраб, ИИБга мурожаат қилган. Ўғли ўзининг “Кобаль” русумли автомобилида “Андижон-Тошкент” йўналишида таксичилик қилган.

“7 январь куни тахминан соат 17-55да фуқаро Шаҳрихон туманидаги тураргоҳдан 11650 долларни олиб, Тошкентдаги танишига етказиш учун йўлга чиққан. У билан машинада яна уч нафар нотаниш кимса бўлган. Такси ҳайдовчиси қотиллик қурбони бўлишини инобатга олиб, 9 январь Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган”, - дея қайд этмоқда Бош прокуратура.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар давомида уч нафар гумонланувчи Қўқон шаҳрида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.