Гаровга қўйилган “Ласетти” автомашинаси аукционда сотилади

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан тижорат банклари фойдасига бўлган кредит қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг 20.01.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Я ҳисобидан ундирувчи “Ҳамкорбанк” Жиззах вилоят филиали фойдасига 109.078.592 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган Ласетти русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 07.03.2024 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли гаров мулки бўлган Ласетти русумли автотранспорт воситаси 01.06.2024 йилда хатланиб, Маҳмуд ота плюс МЧЖга қарашли бўлган жарима майдончасига қўйилди.

Қарздорга ушбу қарздорликни 10 кун муддат ичида тўлиқ қоплаб берилиши, акс ҳолда аукцион савдосига қўйилиши ҳақида хабарнома берилди.

Мазкур берилган муддат ичида қарздор А.Я томонидан қарздорлик қоплаб берилмаганлиги сабабли, гаров мулки бўлган 95.000.000 сўмга баҳоланган Ласетти русумли автотранспорт воситаси 13.06.2024 йилда аукцион савдосига чиқарилди.

Келгусида қарздорлик аукцион савдоси орқали тушган маблағ ҳисобидан қопланади.

МИБ Жиззах шаҳар бўлими

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.