Кафилнинг гаровда бўлган мулки хатланди

Улашиш:

Бюронинг Мирзачўл туман бўлими иш юритувида Дўстлик туманлараро судининг 01.02.2022 йилдаги қарздор “VEGETABLE HOUSE” МЧЖ ҳисобидан АТ “Халқ банки” фойдасига 1.989.843.475 сўм кредит қарздорлиги ундириш ҳамда ундирувни қўшимча жавобгар “BEKZAT KUNAROV” ФХга тегишли бўлган Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙ, Пахтакор кўчаси ҳудудида жойлашган сунъий урчитиш биноси ва иншоотларига қаратиш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.

Давлат ижрочиси томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан кредит қарздорлиги бартараф этилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида Мирзачўл тумани, Ғалаба МФЙ, Пахтакор кўчаси ҳудудида жойлашган сунъий урчитиш биноси ва иншоотлари қарздорлик эвазига хатланиши таъминланди.

Бугунги кунда ушбу хатланган гаров мулки бўлган бинони баҳолатиш ҳамда аукцион савдосига чиқариш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Бюронинг Мирзачўл туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ 623 та 37,1 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувдан тамомланган бўлиб, 365 та 20.2 млрд. сўми амалда ижроси таъминланган.      

 

А.Умаров 

Бюронинг Мирзачўл туман 

бўлими давлат ижрочиси 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.