459 киши сув тошқинларида ҳалок бўлди — ЖАР

Улашиш:

Жанубий Африка Республикасининг Квазулу-Натал штатида сув тошқинлари қурбонлари сони 459 кишига етди. Бу ҳақда 29 май куни «Bloomberg» хабар берди.

Ўтган ой штат сўнгги 30 йил давомидаги энг кучли сув тошқинларини бошдан ўтказди. Штатга хориж мамлакатлари ва ташкилотларидан ёрдамлар келмоқда.

ЖАРда кучли ёмғирлар сабабли энг хавфли огоҳлантириш даражаси эълон қилинган. Мамлакат метеохизматига кўра, сув тошқинлари пайти штатнинг айрим ҳудудларида 200 миллиметргача ёғин ёққан.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.