Европада кучли тўфон 16 нафар кишининг бошига етди

Улашиш:

Европа мамлакатларида «Юнис» тўфони оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилди.

Нидерландияда тўрт киши, Полшада тўрт нафар, Буюк Британияда уч нафар, Германия ва Белгияда иккитадан, Ирландияда бир киши ҳалок бўлган. Кўпгина ўлимлар дарахтларнинг қулаши ҳамда кучли шамол таъсирида қулаган тузилмалар билан боғлиқ.

Довул Ирландиядан Буюк Британияга, сўнгра Франция шимоли ва Бенилюкс мамлакатлари орқали Дания ва Германияга кўчган (бу ерда довулга Зейнеп номи берилган). Жисмларнинг келиб урилиши оқибатида электр узатиш линияларининг узилган, бинолар вайрон бўлган ва қирғоқбўйи ҳудудларини сув босган.

Кучли шамол кўтарилиши Буюк Британия ҳудудида кузатилган: Лондонда об-ҳаво ёмонлашишини кутиб, қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилинди. Sky News маълумотларига кўра, Буюк Британияда жума куни бўлган довул туфайли 1,2 миллион киши электр таъминотисиз қолган, улардан 155 минг нафарида ҳалигача электр таъминоти тикланмаган.

The Guardian нашрига кўра, Гатвик, Хитроу ва Манчестер аэропортлари бугунга келиб, қайта очилмоқда. Аввалроқ жума куни оғир об-ҳаво шароити туфайли 500 дан ортиқ рейслар бекор қилинган эди. Big Jet TV телеканали орқали бутун дунё бўйлаб тарқалиб, кучли шамолга қарамай, учувчилар Хитроуга самолётларни қўндираётгани акс этган видеолавҳа узатилган.

Якшанба ва душанба кунлари Буюк Британияда кучли шамоллар бўлиши ҳақида огоҳлантирувчи хабарлар юборилган. Келгуси ҳафта охиригача мамлакатда шамолли об-ҳаво, ёғингарчилик кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.