Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можароларда ҳалок бўлганлар сони 80 нафардан ошган

Улашиш:

Бишкек 46 киши, Душанбе 38 киши ҳалок бўлганини хабар қилган. Қирғизистон ҳукумати, шунингдек, тўрт нафар ҳарбий хизматчи бедарак йўқолганини маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
Қирғизистон томонидан Тожикистон билан чегарада содир бўлган вазият кескинлашуви натижасида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди, деб хабар бермоқда «24.кг» Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот марказига таяниб. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги 38 киши ҳалок бўлгани, жумладан, икки аскар, 20 дан ортиқ фуқаро жароҳатлангани ҳақида маълум қилди.
Қирғизистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бедарак йўқолган тўрт нафар ҳарбий хизматчини қидириш ишларини бошлаб юборган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.