Қирғизистонда Тожикистон билан чегарадаги низодан кейин 11 та жиноят иши қўзғатилди

Улашиш:

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Тожикистон билан чегарадаги қуролли низодан кейин 11 та жиноят ишини қўзғади. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Эркабек Аширхўжаев маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ». Икки мамлакат ўртасидаги низо 29 апрель куни эрталаб кучайди, у бир кундан кейингина тартибга солинди. Иккала томондан 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 250 дан зиёд киши жабрланди.

Аширхўжаевнинг маълум қилишича, жиноят ишлари қотиллик,«оммавий тартибсизликлар, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, безорилик ва тинчликка қарши қаратилган жиноят моддалари бўйича очилган. «Жами 11 та жиноят иши қўзғатилди, улар бўйича ҳозир текширув олиб борилмоқда», — деди вазир ўринбосари матбуот анжуманида.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий низо оқибатида 78 та уй, иккита мактаб ва битта болалар боғчаси, шунингдек, учта чегара пости, ўнта ёқилғи қуйиш шохобчаси, саккизта дўкон ва милиция биноси жиддий зарар кўрганини маълум қилди. Қирғиз-тожик чегараси орқали ўтиш ҳамон тўхтаб турибди.

Тожикистон билан чегарада юз берган тўқнашувлар оқибатида 34 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 150 дан ортиғи жабрланди. 30 апрелга ўтар кечаси томонлар қуролли низони тўхтатишга келишиб олди. 1 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудида ўт очишни тўхтатиш ва қўшинларни олиб кетиш ҳақида баённома имзолади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.