Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво салқин бўлади

Улашиш:

Ўзгидромет маълум қилишича, жума куни ва навбатдаги дам олиш кунлари Ўзбеекистон ҳудудида асосан салқин ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.

Кундуз кунлари республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ, баъзи жойларда 15даража илиққача, кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда бугун кундузи бироз ёмғир ёғиши, шимолда бироз ёмғир, ҳўл қор кўринишида ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 10-13 даража илиқ бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.