“Тошшаҳартранс”нинг башорат қилишича, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, ҳар куни метрополитен ташийдиган йўловчилар сони 500-520 минг кишини ташкил қилиши мумкин.
Метронинг самарали фаолият юритиши учун 4 сентябрдан бошлаб Чилонзор-Сергели йўналишида поездлар сони 27 тагача (илгари 22 та), Ўзбекистон йўналишида 14тагача (илгари 11 та) оширилган. Юнусобод ва Халқа йўналишида поездлар сони аввалгидек, 7 тани ташкил қилади.
Сентябрдан бошлаб, Чилонзор-Сергели йўналишида ҳаракатланиш оралиғи 2,5 дақиқа (илгари 4 дақиқа), Ўзбекистон йўналишида тўрт дақиқа (илгари 6 дақиқа), Юнусобод йўналишида беш дақиқа ва Ҳалқа йўналишида 11 дақиқани ташкил қилади.
Шунингдек, “Тошшаҳартранс”нинг маълум қилишича, бир йилда Тошкентда автобуслар сони 70 фоизга ошиб, 2011 йилнинг сентябрь ойида 1013тани ташқил қилган бўлса, айни пайтда автобуслар сони 1700тага етган. Шу билан бирга, автобуслар ўртасидаги оралиқ вақт 15-20 дақиқадан 8-10 дақиқагача қисқарган.