Тошкентда ўқув йили бошланиши муносабати билан транспорт тармоқларининг юкланишига тайёргарлик кўрилмоқда. Бошқа тадбирлар қаторида автобуслар сонини кўпайтириш ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда “Тошшаҳартранс” хабар бермоқда.
Ҳозирги вақтда пойтахтда ҳар куни 21,7 мингта рейсни амалга оширадиган 1464 та автобус турли йўналишларда ишлайди. Йўловчи ташишнинг узлуксизлигини таъминлаш ва бекатларда кутиш вақтини қисқартириш учун 4 сентябрдан бошлаб автобуслар сонини 1550 тагача, рейслар сонини эса 22,8 мингга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, сентябрь ойи давомида тўққизта янги автобус йўналиши очилиши кутилмоқда.
Аввалроқ маълум қилинишича, ўқув йили бошланиши билан Тошкент метрополитени поездлар орасидаги оралиқ вақтларни қисқартиришга ваъда берган.