Ўзбекистонда февраль ойидан темир йўл чипталари нархи ошади

Улашиш:

2025 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистондаги юқори тезликдаги ва тезюрар поездлар чипталари нархи оширилиши белгиланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати маълум қилди.

Афросиёб поезди учун янги тарифлар:

Тошкент – Бухоро:

  • VIP: 994 000 сўм
  • Бизнес: 751 000 сўм
  • Эконом: 484 000 сўм

Тошкент – Қарши:

  • VIP: 854 000 сўм
  • Бизнес: 634 000 сўм
  • Эконом: 406 000 сўм

Тошкент – Самарқанд:

  • VIP: 619 000 сўм
  • Бизнес: 450 000 сўм
  • Эконом: 294 000 сўм

Тезюрар поездлар учун чипта нархлари қанчага ошади?

  • Afrosiyob: бизнес-класс ва VIP вагонларига чипталар 25%, эконом-классга 20% қимматлашади.
  • “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари: 30% нарх ошиши кутилмоқда.

Нархларни ошириш сабаблари:

  • Темир йўл инфратузилмасини такомиллаштириш.
  • Йўловчи вагонлари паркини янгилаш.
  • Янги электропоездларни сотиб олиш.
  • Вокзалларни модернизация қилиш ва хизмат сифатини яхшилаш.

Бу ўзгаришлар йўловчиларга янада қулай ва хавфсиз саёҳатни таъминлаш учун амалга оширилаётгани таъкидланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.