«Афросиёб» электрпоездлари қатновлари вақти 8 октябрдан бошлаб бир соат олдинга кўчирилади. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси буни сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш билан изоҳлаганди.
8 октябрдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари йўловчи жадвалига ўзгартиришлар киритилди, дея хабар бермоқда «Темирйўлэкспресс» акциядорлик жамияти матбуот хизмати.
Июль ойи охирида «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси мазкур поездларнинг эрталабки қатнов вақтини ўзгартиришни таклиф қилганди. Бу «хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида» амалга оширилмоқда.
Янги жадвал бўйича эрталаб жўнаш вақти:
- 764-сонли Тошкент — Қарши йўналиши: Тошкент 06:28 — Қарши 10:07;
- 766-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 06:51 — Самарқанд 09:21;
- 768-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 07:27 — Бухоро 11:38;
- 770-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 07:54- Бухоро 12:11;
- 778-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 06:03- Бухоро 10:14;
- 774-сонли Тошкент — Шаҳрисабз йўналиши: Тошкент 06:28- Шаҳрисабз 11:12.
Янги жадвал бўйича тушдан кейин жўнаш вақти:
- 772-сонли Тошкент — Бухоро йўналиши: Тошкент 19:39 — Бухоро 00:01;
- 763-сонли Қарши — Тошкент йўналиши: Қарши 17:29 — Тошкент 21:10;
- 765-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 17:39 — Тошкент 20:12;
- 767-сонли Бухоро — Тошкент йўналиши: Бухоро 16:24 — Тошкент 20:38;
- 769-сонли Бухоро — Тошкент йўналиш: Бухоро 15:00 — Тошкент 19:19.
Эслатиб ўтамиз, 15 майдан бошлаб «Афросиёб» электропоездларининг чипталари нархи эконом класс учун 20 фоиз, бизнес класс учун 30 фоиз ва VIP класс учун 40 фоизга оширилган. Компания нархлар ошишини электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш мақсади билан изоҳлаган.