Жиззахда ёшлар фестивали йигит-қизларни бирлаштирди

Улашиш:

Жиззах шаҳрида 30-июнь ёшлар куни муносабати билан "Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, вилоятда ёшларга яратилаётган имкониятлар юзасидан маълумот бериб ўтдилар.  

“Мустақиллик” майдонида  3 мингдан зиёд ёшлар иштирок этган фестивалнинг ҳар бир лаҳзаси таассуротларга бой бўлди. Жумладан, бир гурух сектор раҳбарлари ва ҳокимликлар ёшларга яратиб берилган имкониятлари доирасида рағбатлантирилди. Қатор ёшларга кўп қаватли уйлардан хонадонлар ажратилиб, калитлари топширилди.   

Фестивал гала концерт билан кўтаринки кайфиятда якунланди.   

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.