Жиззах шаҳрида "Ўзбекистон - ёшлар мамлакати" шиори остида ёшлар сайли ўтказилди

Улашиш:

Жиззах шаҳрида "Ўзбекистон - ёшлар мамлакати" шиори остида ёшлар сайли ўтказилди

Кеча Жиззах шаҳрида  "Ўзбекистон - ёшлар мамлакати" шиори остида катта гала коньсерт дастури ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган 5 та олий таълим муассасаларининг талабалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Самбҳрам университети ҳовлисида ўрнатилган саҳнада сўз олганлар минг нафардан ортиқ ёшларга  конституция ислоҳотларида фаол бўлишга чақирди.

Байрам консерт дастури форматида ўтказилган тадбирда санъаткорлар, жиззахлик таниқли шахслар чиқиш қилиб, вилоят аҳолисини шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол бўлишга ва иштирок этишга чақиришди.

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.