Жиззахда ННТлар янги конституция тарғибот тадбирларида фаол қатнашмоқда

Улашиш:

Жиззах шаҳрида "Ўзбекистон Республикасида референдумни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ва   Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Жиззах политехника институтида ўтказилган давра суҳбати Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими томонидан ташкил этилди. 

Референдум иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгартишлар билан таништириш мақсадида ташкил этилган тадбирга пробация назорати остида турган шахслар иштирок этдилар.

Маълумки, сўнгги йилларда жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар бўляпти. Манзилли ижтимоий ҳимоя тизими яратилди, иқтисодиёт эркинлашиб, хусусий мулк эгалари кўпайиб боряпти, маданий ҳаётимизда, спорт соҳасида ёшларимизнинг ютуқлари кундан-кунга ошиб боряпти, парламентаризм ва суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам демократик ўзгаришлар қилиняпти. Халқимизни қарашлари ўзгариб, ҳуқуқий онги ошиб боряпти, давлат органлари устидан таъсирчан жамоатчилик назорати олиб бориляпти. 

Бундан ташқари, нақд пул, валюта муаммолари ҳал қилинди, қўшни мамлакатлар билан орамиздаги муносабатлар яхшиланди ва ҳоказо яна бошқа ишларни санаб ўтиш мумкин. 

Эътибор берсак, мамлакатимиз ҳар жиҳатдан катта давлатга айланмоқда. Аҳолимиз 2040 йилга бориб 50 миллионга етади, жамиятнинг ярмидан кўпини ёшлар ташкил қилади. Уларга муносиб ҳаёт шароити яратиш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатлар бўлиши лозим.

Булар ва бошқа кўпдан-кўп муаммолар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни – Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясини тақозо этади.

Бугунги кунда тайёрланган Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституциямизнинг моддалари 128 тадан 155 тага, унинг нормалари эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. 

Яъни Конституциямиз қарийб 65 фоизга янгиланмоқда. Амалдаги 128 та моддадан 91 тасига концептуал ўзгартиришлар киритилмоқда. 

 Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. 

Назифа Камалова  

ЎзННТМАнинг Жиззах вилояти бўйича раҳбари

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.