Жиззах вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси матбуот анжумани ва пресс тур ташкил этди

Улашиш:

Жиззах вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан "Ўсимликлар химояси сохасида комплекс назорат тизимини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги махсулотларини халқаро стандарт талаблари бўйича етиштириш ва фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси", "Шунингдек жорий йилнинг 6 ойи мобайнида инспекция томонидан бажарилган ишлар" юзисидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бундан ташқари матбуот анжумани якунида иштирокчилар хамда ОАВ ходимлари учун Пресс-тур ташкил этилди. Унда Жиззах вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан доимий маҳсулотларни назорат қилиб турадиган мобил лаборотория кўздан кечирилди.

 

Матбуот анжумани ҳамда Пресс тур давомида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.