Кичик корхона ва микрофирмалар диққатига!

Улашиш:

 Ҳурматли тадбиркор!

Статистика ҳисоботини тақдим этувчи юридик шахслар e-Stat 4.0 тизимидаги шахсий кабинетига электрон рақамли имзо (ЭРИ) дан фойдаланган ҳолда кириш мумкинлиги, электрон рақамли имзоси мавжуд бўлмаган ёки унинг амал қилиш муддати ўтиб кетган бўлса, уни ўз вақтида алмаштириш лозим. Шу билан бирга корхона рахбари электрон рақамли имзони шахсан ўзига олинган бўлишлиги, агар корхона жисмоний калитдан фойдаланадиган бўлса, давлат статистика ҳисоботини жўнатиш имкони йўқлигини огоҳлантириб ўтамиз.  

Ўз ўрнида, мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.

 

Илтимос, ҳисоботни ўз вақтида тақдим этишни унутманг!

 

 

    Жиззах вилояти статистика бошқармаси

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.