Солиқ ва суд ходимлари Сайёр солиқ текширувида келиб чиқадиган муаммоли ҳолатларни муҳокама қилдилар

Улашиш:

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасида Жиззах туманлараро маъмурий суди иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги  “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли Қарори бўйича маъруза қилинди.

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида қабул қиланган мазкур Қарорнинг аҳамияти, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилиш учун маъмурий судларга қўшимча ваколатлар берилганлиги юзасидан алоҳида тўхталиб, батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, Жиззах туманлараро маъмурий суди раиси, судьялари ҳамда давра суҳбатида иштирок этаётган Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимари иштирокида “Сайёр солиқ текширувида келиб чиқадиган муаммоли ҳолатлар бўйича” муҳокама ўтказилди. 

     

Акмал Уринов - Жиззах туманлараро маъмурий суди раиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.