Махсус гувоҳнома олиши керак бўлган Инспекция ходимлари аттестациядан ўтказилди

Улашиш:

Жиззахда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимларининг 23 нафар ходими тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олишлари учун аттестациядан ўтказилди. Шундан 5 нафари раҳбар ходимлардир. 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 920-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилди.

Савол-жавоблар аввалида иштирокчиларга бугунги кунда тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ишлашнинг қонуний асослари, бу борада белгиланган талаблар тушунтирилди. Шундан сўнг, қатнашчилар тузилган саволлардан келиб чиқиб, миллий қонунчиликка оид билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.

Ҳар битта билетга 3 тадан савол жойланиб, ихтиёрий равишда танланган билетдаги саволлардан ташқари, иштирокчиларга комиссия аъзолари томонидан қўшимча саволлар ҳам йўлланди. 

Маълумот ўрнида, комиссия аъзолари ўзаро келишган ҳолда шу кунги аттестациядан 17 нафар ходимнинг муваффақиятли ўтганини маълум қилишди. Яқин кунларда уларга махсус гувоҳномалар топширилади. Қолган иштирокчиларга қайтадан аттестациядан ўтиши учун 6 ой муддат берилди.  

 

Бобир Маматқулов

“Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилоят бошқармаси

кадрлар бўйича бош инспектори  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.